Линклар

logo-print
Франция фуқаролари президентлик сайловининг биринчи босқичида овоз бермоқда.

Сўров натижалари социалистлар номзоди Франсуа Олланда ўнг қанот етакчиси, иқтидордаги президент Николя Саркозидан бир оз олдинда эканини кўрсатган.

22 апрел кунги сайловда 44 миллион Франция Фуқароси овоз бериш ҳуқуқига эга.

Аксар сайловчилар номзодлар ишсизлик каби долзарб муаммони ҳал этиш масаласини кўтармагани учун сайловда қатнашишга ишора қилмаган.

Агар 6 май куни ўтказиладиган сайловнинг иккинчи босқичида Олланда Саркозидан кўп овоз олса, социалистлар номзоди Франциянинг янги президенти бўлади.

22 апрел кунги сайловнинг дастлабки натижалари Тошкент вақти билан соат 22дан кейин эълон қилиниши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG