Линклар

logo-print
Православ динини ҳимоя қилиш тадбири доирасида 22 апрел куни минглаб одам Россияда марказий саналган Москванинг Исо Масиҳ черковига йиғилди.

Эрталабки ибодатга Россия Православ черкови раҳбари Патриарх Кирилл бошчилик қилди.

Тадбир ўтказилишига 21 феврал куни Pussy Riot мусиқий панк-гуруҳининг маскадаги қизлари Исо Масиҳ ибодатхонасига кириб черковнинг президент сайловида ғолиб чиқиши кутилаётган Владимир Путин билан муносабатини танқид қилувчи қўшиқни баланд овозда айтиб, рақсга тушгани сабаб бўлди.

Pussy Riot гуруҳининг бу ҳаракати Россиядаги православ насроний уламолар ғазабини қўзғатган.

Россиядаги ахборот агентликлари хабарига кўра, тадбирда қарийб 65 минг киши иштирок этди.

Тадбир қатнашчилари хавфсизлигини таъминлашга 14 минг полиция ходими жалб қилинди.
XS
SM
MD
LG