Линклар

АҚШ-Афғонистон стратегик ҳамкорлигига оид ҳужжат имзоланди


АҚШнинг Афғонистондаги элчиси Райн Кроккер.

АҚШнинг Афғонистондаги элчиси Райн Кроккер.

Афғонистон Президенти Ҳамид Карзайнинг идораси АҚШ ва Афғонистон ўртасида узоқ муддатли стратегик ҳамкорликка оид шартнома лойиҳаси тайёр бўлганини маълум қилди.

Шартнома лойиҳаси 22 апрел куни Кобулда АҚШнинг Афғонистондаги элчиси Райн Кроккер ва Афғонистон президентининг миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Рангин Дадфар Спанта томонидан имзоланди.

Мазкур келишув икки давлат парламентлари томонидан маъқулланганидан кейин АҚШ ва Афғонистон президентлари имзоласа кучга киради.

Афғонистон Ташқи ишлар вазири Амин Расул стратегик ҳамкорликка оид шартнома лойиҳаси ҳақида душанба куни афғонистон парламенти аъзоларида маълумот беради.
XS
SM
MD
LG