Линклар

Миср ширкатлари икки ўртада юзага келган савдо баҳси табиий газ етказиб бериш бўйича Исроил билан шартноманинг бекор қилинишига олиб келганини билдирмоқдалар.

Мисрлик газ таъминотчилари Исроил бир неча ойдан буён газ ҳақини тўламаётганини қайд этмоқда.

Исроил эса президент Ҳусни Муборак ҳокимиятдан ағдарилганидан бери газ қувурида 10 мартадан кўпроқ портлаш содир бўлгани ва Миср шартномада кўрсатилган газ ҳажмини етказиб бериш бўйича ўз мажбуриятларини бажармаганини таъкидламоқда.

Исроил ўз эҳтиёжлари учун сарфлайдиган табиий газнинг 40 фоизини Мисрдан олади.
XS
SM
MD
LG