Линклар

22 апрел куни Озарбайжон пойтахти Бокуда мухолифатнинг кўп минг кишилик митинги бўлиб ўтди.

Озарбайжон халқ жабҳаси, Мусавот ва Халқ партияси вакилларини жамлаган мазкур норозилик намойишида сиёсий маҳбуслар озод қилиниши ва президент Илҳом Алиевнинг истеъфоси талаб қилинди.

Ўтган йилги аксилҳукумат чиқишлари Озарбайжон расмийлари томонидан куч билан тарқатиб юборилганидан бери бу мухолифат томонидан уюштирилаётган иккинчи рухсат этилган норозилик тадбиридир. Бу каби норозилик намойишининг биринчиси шу йил 8 апрел куни ўтказилганди.
XS
SM
MD
LG