Линклар

logo-print

Франциядаги сайловда Олланд ва Саркози пешқадам


Франция президентлигига асосий даъвогарлар Николя Саркози (ч) ва Франсуа Олланд (ў).

Франция президентлигига асосий даъвогарлар Николя Саркози (ч) ва Франсуа Олланд (ў).

Франциядаги президентлик сайловларининг иккинчи босқичига Социалистик партиядан номзод Франсуа Олланд ва амалдаги давлат раҳбари Николя Саркози чиқди.

Дастлабки натижаларга кўра, якшанба куни ўтказилган президентлик сайловининг биринчи босқичида Олланд 28 фоиз, Саркози эса 26 фоиздан кўпроқ овоз олган.

Учинчи ўринни қарийб 20 фоиз овоз билан ўнг радикал қарашдаги Миллий жабҳа раҳбари Марин Ле Пен, тўртинчи ўринни эса 10 фоиздан кўпроқ овоз билан сўлчи Жан-Люк Меланшон эгаллади.

Президентлик лавозимига жами 10 номзод даъвогарлик қилаётганди.

Франциядаги президентлик сайловининг иккинчи босқичи шу йил 6 май куни ўтказилади.
XS
SM
MD
LG