Линклар

Якшанба куни Баҳрайнда полиция томонидан қўлга олинган британиялик тўрт журналист орадан кўп ўтмай озод қилинди.

Британиянинг Channel 4 News телеканали тўрт журналисти кеча намойишчи шиаларнинг норозилик тадбирини суратга олаётган пайтда ҳибсга олинганди.

Журналист Жонатан Мартин “Твиттер”да суратга олиш гуруҳига Баҳрайнни зудлик билан тарк этиш шарти қўйилганини очиқлади. Британиялик мухбир улар билан бирга қўлга олинган ҳайдовчи ва бир маҳаллий фаол ҳали ҳам ҳибсда эканини маълум қилди.

Британиялик журналистлар бу мамлакатга “Формула-1” автопойгаси бўйича “Баҳрайн гран-приси” раллисини ёритиш учун боргандилар. Сиёсий ислоҳотлар талаб қилаётган мухолифатнинг норозилик чиқишларига қарамай, Баҳрайн расмийлари якшанба куни ўтказилган бу мусобақани бекор қилиб ўтирмагандилар.

Маълум бўлишича, кеча қўлга олинган хорижлик журналистлар пойгадан чиқиб, Манама шаҳри яқинида ўтаётган норозилик намойиши ҳақида репортаж тайёрламоқчи бўлганлар.
XS
SM
MD
LG