Линклар

logo-print

23 апрел куни Туркиянинг Истанбул шаҳрида “Озод Ўзбекистон” халқаро конференцияси ўтказилади.

Конференцияда бир қатор таниқли шахслар, жумладан, Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси Крейг Мюррей, Ўзбекистон “Эрк” демократик партияси раиси Муҳаммад Солиҳ, Ўзбекистон халқ ҳаракати масъуллари Алибой Йўляхши ва Намоз Нормўмин, Тошкентда фаолият юритган “Туркуаз” ширкатлар гуруҳи раҳбари Ваҳид Гунеш дохил туркиялик тадбиркорлар, журналистлар ва ёзувчилар иштирок этади.

Маълумотларга кўра, аввалроқ мазкур анжуманда ўзбекистонлик таниқли дин олими Обидхон қори Назаров ҳам иштирок этиши режаланганди, бироқ у киши бундан икки ой муқаддам, аниқроғи 22 феврал куни Швециянинг Стромсунд шаҳарчасида суиқасдга учраган.

“Ўзбекистон диктаторликдан қандай халос бўлиши мумкин?” деб номланган мазкур анжуманда Ўзбекистондаги ижтимоий, сиёсий ва иқтисодий вазият, мамлакат қамоқхоналаридаги виждон тутқунлари аҳволи, ўзбек расмийларининг хорижлик тадбиркорларга муносабати ва бошқа долзарб масалалардан баҳс этилиши кутилмоқда.

Истанбул конференциясига оид тафсилотлар билан кун давомида танишишингиз мумкин.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG