Линклар

Афғонистон-АҚШ келишуви муҳокама қилинади


Афғонистон ташқи ишлар вазири Залмай Расул мамлакат парламентига АҚШ билан имзоланажак келишув тўғрисида маълумот беради

Афғонистон ташқи ишлар вазири Залмай Расул мамлакат парламентига АҚШ билан имзоланажак келишув тўғрисида маълумот беради

Афғонистон ҳукумати расмийлари бугун мамлакат парламентига Афғонистон ва АҚШ ўртасида имзоланиши кутилаётган стратегик шерикчилик тўғрисидаги келишув лойиҳаси тўғрисида маълумот беради.

Хабарларга қараганда, Афғонистондан НАТО кучлари 2014 йили тўла олиб чиқиб кетилганидан сўнг бу мамлакатга АҚШ томонидан кўрсатилажак ёрдам ҳажми белгилаб қўйиладиган мазкур ҳужжат устидаги иш якшанба куни якунига етган.

Келишув энди Афғонистон парламенти иккала палатаси тасдиғидан зтиши лозим.

Ҳужжатда Афғонистондан НАТО кучлари олиб чиқиб кетилганидан сўнг мамлакатда АҚШнинг қанча ҳарбий хизматчиси қолишию уларнинг ваколатлари нималардан иборат бўлиши тўғрисида айтилмаган.

Икки давлат ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳарбий жиҳатлари бошқа махсус ҳужжатда белгилаб қўйишили айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG