Линклар

Мяньма парламенти ўз ишини тиклади


Суратда: Нобел тинчлик мукофоти лауреати Аун Сан Су Чжи

Суратда: Нобел тинчлик мукофоти лауреати Аун Сан Су Чжи

Мяньмада яқинда ўтказилган қўшимча сайловдан сўнг парламент ўз ишини тиклади, лекин демократик лидер, Нобел тинчлик мукофоти лауреати Аун Сан Су Чжи депутат қасамёди юзасидан чиққан келишмовчилик туфайли парламент мажлисида иштирок этишдан бош тортди.

Аун Сан Су Чжи ва унинг тарафдорлари бўлган депутатлар “парламент депутатлари конституцияни ҳимоя қилади” деган ибора ўрнига “парламент депутатлари конституцияни ҳурмат қилади” деган ибора ишлатишни талаб қилмоқда.

Аун Сан Су Чжи фикрича, конституцияни “ҳимоялаш” демократик бўлмаган тушунчадир.

Мяньмада ўтказилаётган демократик ислоҳотларга жавоб тариқасида Европа Иттифоқи бу мамлакатга қарши жорий этган санкцияларининг катта қисмини бекор қилиши кутилмоқда.

Мяньма президенти Тейн Сейн бугун қилган чиқиши чоғида демократиялашув йўлидан воз кечмаслиги, лекин депутат қасамёди матнини ўзгартиришни қўллаб-қувватламаслигини билдирди.
XS
SM
MD
LG