Линклар

Шеинни қўллаб очлик эълон қилганлар 37 нафарга етди


Суратда: Астрахан шаҳри мэрлигига собиқ номзод Олег Шеин (ўнгда) 16 мартдан бери очлик акциясини давом эттирмоқда

Суратда: Астрахан шаҳри мэрлигига собиқ номзод Олег Шеин (ўнгда) 16 мартдан бери очлик акциясини давом эттирмоқда

Россиянинг Астрахан шаҳри мэрлигига собиқ номзод, “Справедливая Россия” партиясидан сайланган депутат Олиг Шеиннинг журналистларга билдиришича, у билан бирга очлик эълон қилганлар сони 37 нафарга етди ва бугун кечга яқин бу рақам 50 ка етиши мумкин.

Шеин ва у билан бирга очлик эълон қилганлар полиция томонидан қўлга олинган тарафдорлари қўйиб юборилмагунича акцияни тўхтатмасликларини айтмоқдалар.

Астрахан шаҳри мэрлигига ўтказилган сайловнинг қонуний ёки йўқлиги юзасидан пайшанба куни суд бўлиб ўтиши керак ва Шеиннинг фикрича, расмийлар унинг тарафдорларини ҳибсга олар экан, уларнинг ўша судда гувоҳ сифатида иштирок этишининг олдини олмоқда.

Шеин ва унинг тарафдорлари очлик акциясини 16 март куни бошлаган эди.

Расмий маълумотларга кўра, Астрахан шаҳри мэрлиги учун 4 март куни ўтказилган сайловда “Единая Россия” партияси вакили ғалаба қилган.
XS
SM
MD
LG