Линклар

Россия ташқи ишлар вазири Душанбега сафар қилди


Сергей Лавров бугун Душанбеда

Сергей Лавров бугун Душанбеда

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров бугун Тожикистон президенти Имомали Раҳмон ва бу мамлакатнинг бошқа расмийлари билан сўзлашувлар ўтказиш учун Душанбега сафар қилди.

Россия ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматига кўра, Сергей Лавров Душанбе расмийлари билан Тожикистоннинг МДҲ, КХШТ, ШХТ ва ЕврАзЭС билан ҳамкорлигига доир қатор масалалар юзасидан сўзлашувлар ўтказади.

Хабарларга қараганда, Тожикистон расмийлари москвалик меҳмон билан Россиянинг кейинги йилларда энергетик тақчилликка учраётган бу мамлакат энергетикасига ётқизиши мумкин бўлган сармоялари масаласини муҳокама қилмоқчи.

Тожикистон Россия билан ҳарбий соҳада ҳам ҳамкорлик қилиб келади. Бу мамлакатда Россиянинг 201- дивизияси жойлаштирилган.
XS
SM
MD
LG