Линклар

HRW Жанаўзен бўйича судловни тўхтатиб туришга чақирди


Жанаўзен воқеаси юзасидан судлов ўтказилаётган бино кираверишида олинган сурат

Жанаўзен воқеаси юзасидан судлов ўтказилаётган бино кираверишида олинган сурат

Халқаро Human Rights Watch инсон ҳуқуқлари ташкилоти Қозоғистон ҳукуматини декабр ойида Жанаўзен шаҳрида содир бўлган тартибсизликларга алоқадорликда айбланаётган 37 киши устидан ўтказилаётган судловни қўшимча тергов-суриштирув ишлари ўтказилмагунича тўхтатиб туришга чақирди.

“Судланувчилар суд жараёнида ўзларига нисбатан ўта ёмон муносабатда бўлганликлари, қийноқларга солинганлари тўғрисида баёнот бердиларки, бу баёнотлар суд жараёнига соя ташлайди”, деб баёнот берди ташкилотнинг Марказий Осиё бўйича вакили Мира Ритман.

Human Rights Watch қийноқларга алоқадор шахсларни жавобгарликка тортишга чақирди.

Ташкилот маълумотларига кўра, судни олиб бораётган судья қийноқлар қўлланилгани тўғрисидаги маълумотларни текшириш учун Жанаўзен прокуратурасига юборган ва жавоб олиниши учун белгиланган 10 кун ичида, Human Rights Watch фикрича, суд жараёнида танаффус эълон қилиниши лозим.

Жанаўзен воқеалари юзасидан судлов Ақтау шаҳрида 27 март куни бошланган эди.

Декабрда содир бўлган тартибсизликлар давомида Жанаўзенда 15 киши ўлган.
XS
SM
MD
LG