Линклар

Ҳужумга учраган қозоқ журналисти аҳволи бироз ўнгланди


Лукпан Ахмедьяров Жанаўзен воқеаси муносабати билан уюштирилган норозилик март ойида уюштирилган акциясида гапирмоқда

Лукпан Ахмедьяров Жанаўзен воқеаси муносабати билан уюштирилган норозилик март ойида уюштирилган акциясида гапирмоқда

19 апрел куни Қозоғистон ғарбидаги Уралск шаҳрида ўз уйи подъезди олдида ҳужумга учраган “Уральская неделя” газетаси мухбири Лукпан Аҳмедяровнинг аҳволи ҳамкасбларининг хабар қилишича, бироз яхшиланган.

Бу ҳақда Озодлик радиоси қозоқ хизматига тилга олинган газета бош муҳаррири Тамара Еслямова хабар қилди.

-Яқинлари журналистни кўриш учун у ётган палатага киритилди, бугун Лукпанни жонлантириш бўлимидан оддий палатага кўчирмоқчилар, деган Еслямова.

Воқеа гувоҳларига кўра, ўтган пайшанба куни кечқурун Аҳмедяровга камида беш киши ҳужум қилган.

Номаълум шахслар журналистни аввал калтаклаб, сўнг пичоқлаган ва пневматик қуролдан отган.

“Уральская неделя” газетаси бош муҳаррири Тамара Эслямовага кўра, Лукпан Аҳмедяров ва унинг оила аъзоларига сўнгги ҳафталарда таҳдидлар бўлган.

Аҳмедяров 2011 йил декабрида Қозоғистоннинг Жанаўзен шаҳрида 16 намойишчи полиция ходимлари томонидан отиб ўлдирилганига қарши бир нечта норозилик намойиши уюштирган.
XS
SM
MD
LG