Линклар

Брейвик жинояти учун афсусланмаяпти


Суратда: радикал экстремист Андерс Брейвик

Суратда: радикал экстремист Андерс Брейвик

Норвегиялик радикал экстремист Андерс Брейвик устидан Ослода ўтказилаётган судловнинг бугунги мажлисида у кўрсатма беришда давом этди.

Брейвик бугун мамлакат пойтахтида амалга оширгани портлашларда “бегуноҳ кишилар қурбон бўлгани”дан таассуфда эканлигини, бироқ Утойя оролида етакчи партия ёшлар қаноти фаолларини ўлдирганидан афсусланмаслиги тўғрисида баёнот берди.

Брейвикнинг фикрича, Ослода ўлганларнинг сиёсатга алоқаси бўлмаган ва шунинг учун у афсусланмоқда, бироқ Утойя оролида бўлганларнинг сиёсатга алоқаси бор эди.

Радикал экстремист Ослода содир этилган ва 8 кишининг ўлимига сабаб бўлган портлашлар учун ҳамда Утойя оролида 69 кишини отиб ўлдиргани учун масъулиятни ўз зиммасига олди.
XS
SM
MD
LG