Линклар

Тошкентда ички ишларнинг 36 ходимига уй берилди


Тошкент милицияси ходимлари

Тошкент милицияси ходимлари

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирлиги тизимда ишлайдиган ходимлардан 36 нафари уй-жой билан таъминланди.

Бу ҳақда хабар қилган ЎзА ахборот агентлигига кўра, ички ишлар ходимлари Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида жойлашган кўпқаватли уйга кўчиб ўтган.

Агентликка кўра, мазкур тадбир Ўзбекистон президенти 27 февралда қабул қилган “Мустаҳкам оила йили” давлат дастури тўғрисида”ги қарор ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилган.

Ички ишлар ходимларидан иборат 36 кишилик гуруҳга уй-жой қандай шартлар билан берилгани, уйларнинг ҳажми ва нархи тўғрисида ЎзА агентлиги хабар қилмади.
XS
SM
MD
LG