Линклар

Ўзбекистонда Туркманистон киноси кунлари ўтмоқда. Намойиш дастуридан саккизта тўлиқ метражли ва ҳужжатли лента ўрин олган.



Тадбир ташкилотчиси - Ўзбеккино миллий агентлиги матбуот котиби Ҳаким Сатторий Озодлик билан суҳбатда ўзбек-туркман киноси тарихининг муштараклигидан гапирди.

Сатторийга кўра¸ Туркманистон киноси кунлари “Нақшлар” ҳужжатли филми билан очилган.

Филмда туркман келинчаги ҳаëтининг ажралмас қисми бўлган тақинчоқларни ясаш жараëни тасвирланган.

Филмда олтин ва кумуш тақинчоқлар ясайдиган заргарлик ҳақида ҳикоя қилинади.

Ҳаким Сатторийга кўра¸ бугун туркман кинематографияси савияси яна кўтарилаяпти.

- Беш-йил олдин Туркманистонда Ўғузхон номидаги “Туркманфильм” бирлашмаси ташкил этилди. Ҳар йили бу ерда 25 га яқин бадиий, ҳужжатли ва анимацион картиналар суратга олинади.

Озодлик билан суҳбатда Ҳаким Сатторий Туркманистондан Ўзбекистонга режиссёрлар, сценарий муаллифлари ва операторлар ҳам ташриф буюргани ҳақида гапирди:

- Айни пайтда туркман киночилари Тошкент, Оққўрғон ва Бухородаги томошабинлар билан мулоқот қилишмоқда¸ дейди Ҳаким Сатторий.

Совет даврида ўзбек-туркман киночилари ўта жипс ҳолда ишлаган. Туркман ëзувчиси Хидир Деряевнинг “Қисмат” романи ўзбек киночилари тарафидан экранлаштирилган.

Ўзбек киноси асосчиларидан бири Комил Ëрматов филмларида таниқли туркман актëрлари суратга тушган.

Туркман киночилари Совет даврида суратга олган “Келин”¸”Махтумқули” каби асарлар ўзбек тилига ўгирилиб кенг ўзбек томошабинларига тақдим қилинган.

Айни пайтда Туркманистонда йилига 25 кино суратга олинмоқда.

Ўзбек-кино миллий агентлигининг матбуот котиби Ҳаким Сатторийга кўра¸ Ўзбекистонда йилига 56 филм суратга олинмоқда.

Бу ҳафтасига битта кино деганидир.

Ҳаким Сатторий билан суҳбатни тўла тарзда мана бу ерда тинглаш мумкин.

XS
SM
MD
LG