Линклар

Президент Медведев бир кишини авф этди


Сергей Мохнаткин ҳимоясига Москвада уюштирилган акциядан бир кўриниш

Сергей Мохнаткин ҳимоясига Москвада уюштирилган акциядан бир кўриниш

Россия президенти Дмитрий Медведев 2010 йилнинг июнида ИИВ ходимига ҳужум қилганликда айбдор, деб топилиб 2 ярим йилга озодликдан маҳрум қилинган Сергея Мохнаткинни авф этиш тўғрисидаги фармонни имзолади.

Бу ҳақда бугун Россиядаги ахборот агентликлари хабар қилди.

Мохнаткин 2009 йилнинг декабрида Москва шаҳрининг Триумфальная майдонида ўтказилган норозилик намойиши давомида қўлга олинган эди.
Тергов маълумотларига кўра, Мохнаткин ҳибсмашинада милиция ходимининг юзига тарсаки туширган.

Мохнаткиннинг ўзи айбни тан олмаган. Унинг сўзларига кўра, норозилик акциясида иштирок этмаган, балки милиция куч ишлатаётган аёлни ҳимоя қилган, холос.
Россиялик таниқли инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Людмила Алексеева президент Медведевнинг Мохнаткинга оид фармонини олқишлар экан, жумладан бундай деди:

-Яхши иш қилинди. Бундай яхшиликлар кўпроқ қилинсайди. Ахир сиёсий маҳбусларнинг рўйхати анча катта. Мохнаткин учун бахтиёрман. Қамоқда жуда азоб чекаётган эди. Бахтиёрман, деди Людмила Алексеева.
XS
SM
MD
LG