Линклар

Европалик сиёсатчилар Саркозини танқид қилмоқда


Николя Саркози сайловнинг биринчи босқичида 27 фоиз овоз олиб, Франсуа Олландга ҳозирча ютқазиб турибди. Олдинда иккинчи босқич.

Николя Саркози сайловнинг биринчи босқичида 27 фоиз овоз олиб, Франсуа Олландга ҳозирча ютқазиб турибди. Олдинда иккинчи босқич.

Европанинг баъзи сиёсатчилари Франция президенти сайловида ашаддий ўнгчилар муваффақиятга эришганидан ташвиш билдирди.

Ультраўнгчи “Миллий жабҳа” лидери Марин Лё Пен сайловнинг биринчи босқичида 18 фоиз овоз олди ва бу номзодлар орасида учинчи ўрин деганидир.

Франция президенти сайловининг иккинчи босқичига Социалистик партиядан номзод Франсуа Олланд ва амалдаги давлат раҳбари Николя Саркози чиқди.

Дастлабки натижаларга кўра, якшанба куни ўтказилган сайловининг биринчи босқичида Олланд 28,7 фоиз, Саркози эса 27 фоиз овоз олган.

Германия канцлери Ангела Меркелнинг вакили Марин Лё Пен эришган натижани ташвишлантирувчи натижа, деб атади.

Люксембург ташқи ишлар вазири Жан Ассельборн эса, ультраўнгчилар муваффақиятини иммиграция қоидаларини кучайтириш ва Шенген зонасини ислоҳот қилиш ҳақида кўп гапирган Саркози йўл қўйган хатолар маҳсули, деб атади.

Швеция ташқи ишлар вазири Карл Бильдт эса, “очиқ жамият ва очиқ Европага қарши” қаратилган қарашларнинг хавфли эканлигидан огоҳлантирди.

Франция президенти лавозимига жами 10 номзод даъвогарлик қилаётганди.

Президенти сайловининг иккинчи босқичи шу йил 6 май куни ўтказилади.
XS
SM
MD
LG