Линклар

ЕИ Мянмага нисбатан санкцияларни тўхтатади


Европа Иттифоқи давлатлари Мянма ҳукуматига нисбатан қўлланган санкцияларни бир йилга тўхтатишга келишишди.

Бу қарор душанба куни Люксембургда ўтган Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирлари йиғинида эълон қилинди.

Хабарларга кўра, Шарқий Осиёда жойлашган Мянма мамлакатига нисбатан жорий этилган қурол эмбаргосидан ташқари барча санкциялар бир йиллик муддатга тўхтатилади.

Бунга бир йил олдин Мянмада ҳарбий ҳукумат ўрнига келган янги фуқаровий ҳокимият ўтказаётган ислоҳотлар сабаб бўлгани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG