Линклар

Панетта Эроннинг АҚШ учқичидаги маълумотни ўқий олмаслигини таъкидламоқда


АҚШ Мудофаа вазири Леон Панетта Эроннинг қўлга туширган АҚШ пилотсиз самолётидаги кодлаштирилган маълумотларни ўқишига ишонмаслигини айтди.

22 апрел куни Эрондаги Инқилоб посбонларининг махсус кучлари қўмондони генерал Амир Али Хойизода қўлга олинган АҚШ учқичидаги кодлаштирилган маълумотлар ўқилаётгани ҳақида хабар берган эди.

Панетта эса Эрон ҳукумати буни уддала олмаслигига ишончи комиллигини айтди.

АҚШнинг учувчисиз бошқариладиган ҳарбий самолёти ўтган йил декабрида Эрон ҳукумати тарафидан шикастсиз уриб туширилган эди.

Учувчисиз самолёт ўз ҳудудида жосуслик қилганини таъкидлаётган Теҳрон воқеа юзасидан халқаро чора кўрилишини талаб қилмоқда.

НАТО кучлари қўмондонлиги Эронда уриб туширилган разведка самолёти Афғонистон ғарбидаги амалиётлар пайтида алоқани йўқотгани ва шу туфайли тасодифан Эрон ҳудудига кириб кетганини билдирган.
XS
SM
MD
LG