Линклар

Ўзбекистон ва Хитой ҳарбий амалдорлари учрашди


Ўзбекистон мудофаа вазирининг ўринбосари Рустам Ниёзов душанба куни Пекинда Хитой мудофаа вазири Лианг Гуангли билан учрашув ўтказди.

Унда икки давлат расмийлар Ўзбекистон ва Хитой ўртасида сўнгги вақтда фаоллашиб бораётган дипломатик алоқаларни муҳокама қилишгани айтилмоқда.

Хитойнинг Синхуа ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, ҳарбийлар икки мамлакат ўртасидаги алоқаларни янада фаоллаштириш ва ҳамкорлик доираларини кенгайтириш ҳақида гаплашишган.

Хитой мудофаа вазири Лианг Гуангли душанба куни тожикистонлик ҳамкасби Шерали Хайруллоев билан ҳам алоҳида учрашган.
XS
SM
MD
LG