Линклар

Якшанба куни Чеченистон ва Доғистонда бошланган аксилтеррор амалиётларида 11 жанггари ўлдирилди ва икки полициячи ҳалок бўлди.

Бу ҳақда Россиянинг Миллий аксилтеррор маркази маълумот тарқатди.

Доғистонда хавфсизлик кучлари ва полиция тарафидан ўтказилган махсус амалиётлар давомида 9 жанггари ўлдирилган.

Чеченистон ўрмонзорларида ўтган амалиётларда эса икки жанггари йўқ қилинган ва улар яширинган ерда мамлакатдаги юқори лавозимли шахсларга тегишли автомобил давлат рақамлари рўйхати топилган.
XS
SM
MD
LG