Линклар

АҚШ дипломати Аҳмедяров иши бўйича текширув ўтказишга чақирмоқда


Қозоғистонлик журналист Аҳмедяров 19 апрел куни Уралск шаҳридаги ўз уйи ёнида пичоқланган.

Қозоғистонлик журналист Аҳмедяров 19 апрел куни Уралск шаҳридаги ўз уйи ёнида пичоқланган.

АҚШнинг Қозоғистондаги собиқ элчиси Уилям Кортни ҳужумга учраган журналист Луқпан Аҳмедяров иши юзасидан халқаро текширув ўтказишга чақирди.

Шу билан бирга собиқ элчи қозоқ журналистига нисбатан ҳужум буюртма асосида бўлганига шубҳа йўқлигини ва мамлакатдаги халқаро ташкилотлар бу бўйича текширув ўтказиши кераклигини айтди.

“Уральская неделя” газетаси мухбири Луқпан Аҳмедяров 19 апрел куни Қозоғистон ғарбидаги Уралск шаҳрида ўз уйи подъезди олдида ҳужумга учраган эди.

Воқеа гувоҳларига кўра, Аҳмедяровга камида беш киши ҳужум қилган.

Номаълум шахслар журналистни аввал калтаклаб, сўнг пичоқлаган ва пневматик қуролдан отган.

Ўз материалларида ҳукуматни танқид қилган Аҳмедяровнинг хамкасблари ҳужум унинг касбий фаолияти билан боғлиқлигини таҳмин қилишмоқда.
XS
SM
MD
LG