Линклар

Бугун Чемпионлар Лигаси ярим финали доирасидаги биринчи жавоб учрашуви бўлиб ўтади.

Унда Испаниянинг “Барселона” футбол клуби ўз уйида Англиянинг “Челси” жамоасини қабул қилади.

Англияда ўтган ярим финалнинг дастлабки учрашувида “Челси” жамоаси “Барса” устидан 1:0 ҳисоби билан ғалаба қозонган эди.

Шунга қарамасдан, аксар футбол таҳлилчилари айнан “Барселона” Чемпионлар Лигаси финалига чиқишини башорат қилишмоқда.

Ярим финал иккинчи жуфтлиги - “Реал Мадрид” ва “Бавария” жамоалари ўтасидаги жавоб учрашуви эртага Мадридда ўтиши кутилмоқда.

Иккала учрашув хам Тошкент вақти билан кечки соат 11:45 бошланади.
XS
SM
MD
LG