Линклар

logo-print

Россия ва Қирғизистон Мудофаа вазирлари қарз масаласини ҳал қилди


Қирғизистоннинг Қант базасидан парвоз қилаётган Россия ҳарбий учқичлари.

Қирғизистоннинг Қант базасидан парвоз қилаётган Россия ҳарбий учқичлари.

Россия Мудофаа вазири Анатолий Сердюков қирғизистонлик ҳамкасби Таалайбек Омуралиев билан ҳарбий базалар ижараси учун Россиянинг Қирғизистонга бўлган қарзи муаммосини ҳал қилди.

Учрашув 24 апрел куни Хитой пойтахти Пекинда Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар Мудофаа вазирлари йиғилишидан ташқари бўлиб ўтди.

Россия Мудофаа вазирлиги матбуот котиби полковник Ирина Ковалчук компенсация ҳақидаги протокол имзолангани ва бу билан қарз муаммоси ҳал бўлганини айтди.

Қирғизистон Президенти Алмазбек Атамбаев феврал ойида Москвага ташрифи чоғида президент Дмитрий Медведевга Россия ҳарбийлари тўрт йилдан бери Қант базаси ижара ҳақини тўламай келаётганидан шикоят қилган.

Медведев Россия Мудофаа вазирлигига масалани дарҳол ҳал қилишга буйруқ берган.

Бироқ Атамбаевнинг шарҳи Москва ва Бишкек муносабатлари таранглашишига сабаб бўлган.
XS
SM
MD
LG