Линклар

logo-print

AI: Европада айрим мусулмонлар камситилмоқда


Ҳолландиянинг Генк шаҳридаги HEMA дўконида рўмолли муслима ишдан бўшатилганига қарши уюштирилган намойиш, 2011 йил март.

Ҳолландиянинг Генк шаҳридаги HEMA дўконида рўмолли муслима ишдан бўшатилганига қарши уюштирилган намойиш, 2011 йил март.

Халқаро Амнистия ташкилоти европалик айрим мусулмонлар кенг тарқалган маданий ва диний стереотиплар боис ишлаш ёки ўқиш имкониятидан маҳрум бўлмоқда, дея ташвиш билдирди.

Халқаро Амниятия 24 апрел куни эълон қилган “Танлов ва гумонлар: Европада мусулмонларнинг камситилиши” номли ҳисобот Швейцария, Франция, Белгия, Испания ва Ҳолландияда яшаётган мусулмонлар ҳаётини таҳлил қилиш асосида тайёрланган.

Ҳисоботда номлари ушбу давлатларда шаклланган янглиш тушунча ва қонундаги камчиликлар боис исломий либослар, жумладан, бошига рўмол ўраган шахсларнинг ишга жойлашиши ёки ўқишга кириши қийин экани билдирилган.

Европа Иттифоқининг Меҳнат тўғрисидаги қонунида дин ёки эътиқод асосида турлича ёндашув дискриминация, деб қабул қилинган. Бу қонун Европа Иттифоқига аъзо барча давлатларга таллуқли.

Бироқ Халқаро Амнистиянинг дискриминация масалалари бўйича мутахассиси ва ҳисобот мулаллифи Марко Перолинига кўра, инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари ЕИ қонунлари амалга суст тадбиқ этилаётгани, баъзи жойларда қонунлар умуман йўқлигини аниқлаган.

- Биз айрим давлатлар, жумладан Франция, Ҳолландия ва Белгияда амалдаги қонун тегишли тарзда бажарилмаётганини аниқладик. Бу, албатта, ташвишли ҳолдир. Бошқа томондан, қатор давлатлар, хусусан, ЕИга аъзо бўлмаган Швейцарияда дискриминацияга қарши кенг қамровли қонун қабул қилинмаган. Швейцарияда ишга ёллашда дин ёки эътиқод асосида дискриминацияни таъқиқловчи қонуннинг ўзи йўқ,- дейди Марко Перолини.

Ҳисоботда Францияда юқори малакали мутахассис Амел исмли аёл рўмол ўрагани учун иш топишда катта қийинчиликларга дуч келгани мисол тариқасида келтирилган.

Франция ва Белгия жамоат жойларида аёлларнинг рўмол ўраб юришини аллақачон тақиқлаган.

Перолини бундай қонунлар Европада ифода эркинлиги ва мусулмонларнинг диний эркинлигига зид эканини айтади.

- Биз халқаро инсон ҳуқуқлари андозалари доирасида тақиқларнинг амалда бажарилишини савол остига қўйяпмиз холос,- дейди Марко Перолини.

Халқаро Амнистия ташкилотининг янги ҳисоботи хулосасида Европа мактабларидаги мусулмонлар ҳам Исломий либосларга қарши қонунлардан азият чекаётгани билдирилган.

Ҳисоботда мусулмон қизлар рўмолни ечишдан кўра мактабдан воз кечишни афзал кўраётгани қайд қилинган.

Халқаро Амнистия ўз ҳисоботида Европа ҳукуматларини амалдаги қонунларни бажаришга ва мусулмонларга нисбатан салбий стереотипларни бартараф қилиш чоралари кўришга чақирган.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG