Линклар

Украина собиқ Бош вазири Юлия Тимошенко очлик эълон қилди


Украина собиқ Бош вазири Ю.Тимошенко ва адвокати С. Власенко.

Украина собиқ Бош вазири Ю.Тимошенко ва адвокати С. Власенко.

Юлия Тимошенконинг адвокати Сергей Власенко собиқ Бош вазир 20 апрел кунидан очлик акцияси бошлаганини маълум қилди.

Тимошенко етти йиллик қамоқ жазосини ўтаётган “Качанив” меҳнат лагерида журналистларга интервю берган Власенко 20 апрел куни Харковдаги касалхонадан меҳнат лагерига мажбуран олиб келинганидан бери Тимошенконинг қўли ва баданида кўк доғлар пайдо бўлганини айтди.

Адвокатга кўра, оғир хаста бўлгани учун ҳозир Юлия Тимошенко ўрнидан тура олмайди.

Сергей Власенко собиқ Бош вазир “қамоқдаги қонунсизлик”ка норозилик тариқасида очлик эълон қилганини билдирди.
XS
SM
MD
LG