Линклар

logo-print
Тожикистоннинг Сарез кўли жойлашган Тоғли Бадахшон минтақасида 24 апрел куни маҳаллий вақт билан 07:47да зилзила рўй берди.

Тожикистон Фанлар академиясининг Геофизика хизмати Сарез кўлидан 85 километр жануби-ғарбда жойлашган зилзила ўчоғида ер силкиниши магнитудаси тўртга, Сарезда учга тенг бўлганини маълум қилди.

Тожикистон фавқулодда ҳолатлар қўмитасига кўра, ер силкиниши оқибатида талафот ёки моддий зарар кўрилмаган.

Бу 2012 йилда бу минтақада қайд этилган тўққизинчи ер силкинишидир.

1911 йилда рўй берган саккиз баллик зилзила оқибатида 567 метр баландликдаги тўғон пайдо бўлиб, унинг ортида Сарез кўли ҳосил бўлган.

Мутахассислар денгиз сатҳидан 3263 метр баландликда жойлашган Сарез кўли тўғони очилиб кетса, Қирғизистон, Тожикистон, Афғонистон ва Ўзбекистон ҳудудидаги 5 миллионга яқин аҳоли жабр кўриши мумкинлигидан огоҳлантириб келади.
XS
SM
MD
LG