Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 09:39

Буюк давлатнинг "текис" йўллари


Мен аслида бу репортажни "Ер ëрилмадию ерга кириб кетмадим" дея атаган бўлардим.

Бухоро-Самарқанд йўллари тузуккина, Хоразм-Бухоро йўли эса...

Сайëҳлик мавсумида бу йўллардан кунига асосан европаликлар бўлган 5-6та гуруҳ ўтади.

440 километрлик йўлни сайëҳлик фирмаларида тажрибали ҳайдовчилар ишлашига қарамасдан 7 соатда босиб ўтиш ўрнига 14 соатда босиб ўтишади.

Хоразм вилоятининг Ҳазорасп туманидан чиқишинг билан бошланган даҳшат "Соримой" аҳоли пунктига қадар давом этади.

Иккита нарса менга "Кулишингни ҳам билмайсан, ўлишингни ҳам" мақолини эслатди.

Булар шиорлар ва чўл ўртасидаги милиция пункти.

Айтишларича, йўлини корейслар ва немислар қура бошлаган экан.

Ҳайдовчиларнинг сўзларига кўра, корейслар ўзбек қурувчиларининг технологик қоидаларни қўпол тарзда бузиши ва алдовини кўргач, нарсаларини йиғиштириб кетишган.

Европалик гид бир қатор агентликларнинг айнан йўл туфайли Хивани рад қилишларини айтади.

Яна у "Биз бундай йўлларни кўриб турган пайтимизда¸ нима учун ҳукумат халқ қандай яшаëтганини бизга кўрсатишдан қўрқади?" дейди кулиб.

XS
SM
MD
LG