Линклар

2012 йил март ойида ўтказилган сайловда Россия президенти этиб сайланган Владимир Путин обрўси пасайиб бораётган ҳукмрон “Единая Россия” партияси раҳбари лавозимидан истеъфога чиқишини эълон қилди.

Бош вазир Россия президенти партия аъзо бўлмаслиги кераклигини таъкидлади.

Владимир Путин 7 май куни янги президент сифатида қасамёд қилади.

Шундан сўнг Бош вазир лавозмини иқтидордаги президент Дмитрий Медведев эгаллаши кутилмоқда.

Медведевнинг президентлик даврида Путин “Единая Россия” партиясига тўрт йил давомида бошчилик қилди.
XS
SM
MD
LG