Линклар

Кофи Аннан Суриядаги ўзгаришларни қоралади


БМТ махсус вакили Кофи Аннан.

БМТ махсус вакили Кофи Аннан.

БМТ махсус вакили Кофи Аннан Хавфсизлик кенгашида ўтган ёпиқ учрашувда Суриядаги вазият “аянчли” эканини таъкидлади.

Аннан Сурия ҳукумат кучлари Ҳама шаҳрига бостириб кирганини ва отишмалар давомида бир неча киши ҳалок бўлганини қоралади.

БМТ Бош котиби Бан Ки Мун сўзларига қўшилар экан, Аннан Суриядаги вазиятни номақбул ва чидаб бўлмайдиган, деб таърифлади.

Сурияда тинчлик ўрнатишга уриниб келаётган Аннан ҳукумат ва исёнчиларни 12 апрелда қабул қилинган ўт ўтишни тўхтатиш режасига амал қилишга чақирди.
XS
SM
MD
LG