Линклар

logo-print

Панетта Пхенянни “провокацион ҳаракатлар”ни такрорламасликка чақирди


АҚШ Мудофаа вазири Леон Панетта Шимолий Корея ҳукуматини “провокацион ҳаракатлар”ни такрорламасликка чақирди.

Панеттага кўра, Пхеняннинг бундай ҳаракатлари дунёнинг вазият қалтис бўлган минтақаларидаги беқарорликни янада кучайтириши мумкин.

АҚШ Мудофаа вазирининг Бразилиядан туриб қилган бу чиқишига Шимолий Кореянинг учинчи марта атом қуролини синамоқчи эканлиги ҳақидаги кучаётган тахминлар сабаб бўлгани айтилмоқда.

Халқаро ҳамжамият танқидига қарамасдан, Корея Халқ Демократик Республикаси 13 апрел куни ракета учиришга ҳаракат қилган, бироқ бу ҳаракатлар муваффақиятсиз якунланганди.
XS
SM
MD
LG