Линклар

Англиянинг “Челси” футбол жамоаси Чемпионлар лигасининг финал босқичига чиқди.

Ярим финал ўйинлари доирасида “Челси” клуби кеча Испанияда “Барселона” жамоаси меҳмони бўлди. Шиддатли ҳужумларга бой ўтган ўйин 2:2 ҳисоби билан якунланди.

Жон Терри қўполлик учун майдондан четлатилганидан сўнг англияликлар биринчи бўлимдаёқ 10 киши бўлиб майдонда ҳаракатланишга мажбур бўлишди. Шунга қарамасдан, пеналтини ижро этолмаган йил ўйинчиси Лионел Месси жамоаси муҳим ғалабани ўз уйида қўлга кирита олмади.

18 апрел куни Англияда ўтган ярим финал дастлабки ўйинида россиялик миллардер Роман Абрамович эгалик қилган “Челси” жамоаси “Барса” устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Бугун Чемпионлар лигасининг иккинчи финалчиси аниқланади. Мадриднинг “Реал” жамоаси ўз уйида Германиянинг “Бавария”сини қабул қилади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 23:45 бошланади.
XS
SM
MD
LG