Линклар

Москва Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги муносабатларни қисқа фурсатда нормаллаштириш йўлларини қидирмоқда.

Итар-ТАСС агентлиги хабарига кўра, сешанба куни Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон билан ўтган музокаралардан сўнг Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров матбуотга шу ҳақда баёнот берган.

Унга кўра, бу икки давлат нафақат қўшни, балки барча муаммоларни фақат мулоқот йўли билан ҳал қилиб келган давлатлар сифатида Россия учун муҳим стратегик ҳамкордир.

Сергей Лавров ўзаро муносабатларни яхшилашга қаратилган Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги мулоқот тез орада бошланишига умид билдирди.

Айни кезда бу икки давлат ўртасидаги муносабат муқаддам кузатилмаган даражада совуқлашгани кузатилмоқда.

Тарангликка Тожикистон томонининг 335 метр баландликдаги тўғони бўлган Роғун гидро-электр станциясини қуриш ҳаракатига тушганию, бунга Ўзбекистон томонининг кескин қаршилиги сабаб бўлди.
XS
SM
MD
LG