Линклар

Ўзбекистон парламентарийлари АҚШга сафар қилади


збекистон Олий Мажлиси Сенатининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси Светлана Ортиқова.

збекистон Олий Мажлиси Сенатининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси Светлана Ортиқова.

Ўзбекистон Парламентининг бир гуруҳ аъзоси пайшанба куни Вашингтонда Open World Leadership Center - Очиқ Дунё етакчилари маркази фаоллари билан мулоқот ўтказади.

Бу ҳақда марказ тарқатган хабарга кўра, Содиқ Сафоев, Светлана Ортиқова, Собир Жабборов, Сарвар Отамуродов, Хайрулло Рўзметов, Тўлқин Абдусатторов, Фаррух Муҳамедов, Улуғбек Ханаевлардан иборат ўзбек делегацияси марказ элчиси Жон О Кифф билан Ўзбекистон Парламентининг бугунги ютуқларини муҳокама қилиши режалаштирилган.

АҚШ Консуллиги томонидан 1999 йилда тузилган марказ Россия, Украина ва бошқа собиқ совет ўлкалари етакчилари билан мунтазам мулоқот юритиб келади.

Марказ қошида ташкил қилинган дастурлар ёрдамида бу ҳудуддаги давлатлар бошқарув тизимида ишлаётган етакчи ходимлар ва ҳамда нодавлат ташкилотлари раҳбарлари марказда семинар-тренингларда ҳам иштирок этадилар.
XS
SM
MD
LG