Линклар

logo-print

ЕИнинг баъзи элчилари Минскка қайтмоқда


Андрей Санников ва Дмитрий Бондаренко 17 апрел кунги матбуот анжуманида.

Андрей Санников ва Дмитрий Бондаренко 17 апрел кунги матбуот анжуманида.

Шу йилнинг феврал ойида Минскни тарк этган Европа Иттифоқига аъзо давлатлар элчилари ортга қайтишга ҳозирлик кўрмоқда.

ЕИ элчилари президент Александр Лукашенко етакчилигидаги режимнинг инсон ҳуқуқларига риоя этмаганига норозилик аломати ўлароқ Минскни тарк этган эди.

Эстония, Чехия ва Швеция элчилари шу ҳафтада ичида Беларусга қайтишини билдирди.

Шу йил феврал ойида Европа Иттифоқи Беларус расмийларига қарши санкцияларни кучайтирганидан сўнг Минск раҳбарияти Иттифоққа аъзо икки давлат элчисидан мамлакатни тарк этишни сўраган ва бунинг ортидан ЕИга барча давлатлар ўз элчиларини чақириб олган эди.

15 апрел куни Беларус ҳукумати қамоқда сақланаётган президентликка собиқ номзод Андрей Санников ва унинг сафдоши Дмитрий Бондаренкони озод қилганидан сўнг ЕИ ўз элчиларини яна Минскка қайтаришга қарор қилди.

Икки сиёсий мухолиф етакчилари ҳамда мухолифатнинг ўнлаб аъзолари 2010 йилда ўтган президентлика сайловига қарши норозилик акциялари чоғида ҳибсга олинган эди.
XS
SM
MD
LG