Линклар

Клинтондан Ўзбекистон ҳукуматига таъсир қилиш суралди


АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон.

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон.

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Ўзбекистон ҳукуматини болалар меҳнатидан мажбурий фойдаланишни тўхтатишга чақиришга даъват қилинмоқда.

Human Rights Watch инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти 25 апрел куни Ноҳукумат ташкилотлари коалицияси номидан АҚШ Давлат котибига йўлланган мактубни эълон қилди.

Мактубда Ҳиллари Клинтон Ўзбекистонда болаларнинг мажбурий равишда пахта далаларидаги ишларга оммавий жалб қилинишини тўхтатиш йўлида ҳукуматдан жиддий ҳаракатларни талаб қилишга чақирилган.

Бу мактубни ҳозирлаган коалиция таркибида халқаро ва маҳаллий инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилотлар, касаба уюшмлари, тикувчилик, тўқимачилик, чакана савдо соҳасидаги ширкатлар ҳамда сармоядорлар бор.

HRW ташкилоти бу галги баёнотида Ўзбекистондан болалар меҳнатидан мажбурий фойдаланишни тўхтатишга қаратилган конкрет режани халқаро жамоатчиликка тақдим қилишни сўрамоқда.

Бунга қадар ҳам тилга олинган бу каби сўровларга жавобан Ўзбекистон ҳукумати бунга ҳукумат масъул эмаслиги, бу хусусий сектордаги маҳаллий фермерларнинг ихтиёрий асосдаги қарори эканини таъкидлаб келмоқда.
XS
SM
MD
LG