Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 11:55

Газ босими яна пасаяди


Ўзбекистон ҳукумати ўтган қиш мавсумида пасайтирилиб, ҳамон ҳаминқадар аҳволда қолаётган мамлакат аҳолиси ва муассасаларига етказиладиган газ боисимни янада пасайтириши айтилмоқда.

Ўзбекистон мамлакат ичида истеъмол учун ажратилаётган табиий газ ҳажмини янада қисқартиришни режаламоқда.

Уруш ва тинчликни ёритиш институти (IWPR) ахборот тармоғи бераётган хабарларга кўра, Ўзбекистон ҳукумати ичкарида табиий газга бўлган эҳтиёжни кўмир билан қондириш кўламини янада кенгайтириш ниятида.

Шу йилнинг 2 мартидан бошлаб ўзбек гази Хитойга узатила бошлаган эди. Ҳозирча қанча газ узатилаётгани номаълум, аммо 2011 йилги шартномада йилига 10 млрд. метр куб газ узатишга келишилган.

Расмий маълумотларга кўра, Ўзбекистонда йилига 60 млрд. метр куб ҳажмида газ қазиб олинади. Бунинг 17 млрд. Россия, 4 млрд. Қирғизистон ва Тожикистонга экспорт қилинади.

Расмий маълумотларга кўра, қазиб олинаётган табиий газнинг қолган қисми мамлакатнинг ички эҳтиёжига ажратилади.

Бир неча йил муқаддам Ўзбекистон экспорт ҳажмини 27 млрд. куб метрга чиқариш ниятини билдирган.

Сўнгги маълумотларга кўра, бу мақсадга эришиш учун ҳукумат ички эҳтиёжга ажратилаётган газни электр энергияси ҳажмини ошириш ва кўмирдан фойдаланишни йўлга қўйиш орқали чоракка қисқартиришга уринмоқда.
XS
SM
MD
LG