Линклар

logo-print
Украина томони ҳозир қамоқда сақланаётган мухолифат етакчиси Юлия Тимошенко соғлигини кўздан кечириш учун Германиядан шифокорлар юборилишини сўрмоқда.

Украина Ташқи ишлар вазирлиги Германия ҳукумати номига Тимошенко учун шифокорлар юборишда амалий кўмак кўрсатиши сўралган расмий мурожаат йўлланганини маълум қилди.

Юлия Тимошенко қамоқхонада унга нисбатан қийноқ қўлланилгани иддаоси билан очлик эълон қилган.

Шу йил бошида германиялик шифокорлар Юлия Тимошенкони Харковдаги қамоқхона ичида кўздан кечирган эди.

7 йиллик қамоққа ҳукм қилинган Тимошенконинг адвокатига кўра, мухолифат етакчиси очлик акциясини 20 апрел куни ўзига нисбатан қийноқлар қўлланилгани боис бошлаган.

Украина раҳбарияти қийноқлар ҳақидаги айбловларни инкор қилмоқда.

ЕИ расмийлари Тимошенкога нисбатан қийноқлар қўлланилишини Украинанинг инсон ҳуқуқларига риоя этиш бўйича қозонган нуфузига "доғ" бўлиб тушгани ҳақида баёнот берган.
XS
SM
MD
LG