Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 00:28

Улкан палов, ошпазлар академияси ва патентланган қази ҳақида


Марказий Осиëда илк маротаба ўтаëтган ошпазларнинг халқаро анжумани 27 апрел куни Тошкентдаги Интерконтинентал меҳмонхонасида очилади.

Тошкентда халқаро ошпазлар “саммити” бўлади.

Бу ҳақда Озодликка билдирган Ўзбекистон ошпазлар уюшмаси раиси Акбар Умаровга кўра, тадбирда Франция, Полша, Руминия, Молдова, Россия ва Украина ошпазлар уюшмасининг Ҳалқаро ташкилот вакиллари иштирок этадилар.

Халқаро ошпазлар тадбирида таниқли ўзбек ошпаз ва қандолатчилари иштирок қилиши айтилмоқда.

Йиғилишда Ўзбекистон ошпазлар академияси ташкил қилиш ғояси муҳокама қилинади.

Ўзбекистон ошпазлар уюшмаси раиси Акбар Умаровнинг Ошпазлар “саммити” борасидаги фикрларини мана бу ерда тинглаш мумкин.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:09:26 0:00
Бевосита линк

Дунëдаги энг катта палов пишириш ғояси кечикди

Ўзбекистон ошпазлар уюшмаси раиси Акбар Умаров рекорд тоннадаги гуручдан умумий оғирлиги 5 тонна бўлган палов пишириб, "Гиннес"нинг рекордлар китобига кириш режасини амалга ошириш кечикканлигини билдирди:

- Саммит арафасида дунëдаги энг катта ош дамлаб "Гиннес" рекордлар китобига кирмоқчи эдик. "Гиннес" халқаро қўмитасидан аниқ жавоб келмагани боис тадбир озроқ кечикди.

Акбар Умаровга кўра, 5 тонналик ошни дамлаш учун айланаси 7 метр, чуқурлиги 80 см бўлган қозон зангламайдиган пўлатдан ясалган:

- Бу етти метрлик қозонни ўртаси 80 см ëни эса 60 см. Атрофида олов ëқадиган 8 та тешиги бор. Хозир Гиннес қўмитасидан жавоб келса, биз бу қозонни аввало ўзимиз учун синаб кўрамиз. Кейин эса халқаро кузатувчилар кўз ўнгида гуруч дамлаймиз. Оловни ëққан пайтда ҳар эҳтимолга қарши ўт ўчириш гуруҳи таклиф қилинади. Ош сузилгач 50 минг киши истеъмол қилиши мумкин, дейди 41 яшар ошпаз Акбар Умаров.

Акабр Умаров бошчилигидаги гуруҳ 2011 йил декабр ойида "Гиннес" қўмитасига палов рекорди юзасидан ариза топширган эди.

Шу пайтгача Ўзбекистонлик ошпазлар таëрлаган ҳеч бир таом "Гиннес"нинг рекордлар китобига кирмаган.

2007 йили Шинжон-Уйғур мухтор минтақасидаги Урумчи шаҳрида 1 тоннадан зиëд палов 10 минг кишига тортилган.

Ўзбек палови бренд сифатида патентланмаган

Ўзбекистон ошпазлар уюшмаси раиси Акбар Умаров паловни патентлаш ғоясини маъқулламайди.

- Мана қозоқлар қазини патентлашди. Менимча, бу маъқул эмас. Чунки овқат тарихи миллат тарихидан қадимроқ. Шу маънода бу овқатларни маълум этник гуруҳ фақат меники деб хатлаб қўйиши маъқул эмас деб ҳисоблайман, дейди Умаров.

Умаров билан суҳбатнинг давомини мана бу ерда тинглаш мумкин.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:12 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG