Линклар

logo-print
Uznews.net сайти яна кибер ҳужумга учрагани ва бунинг оқибатида таҳририят 2005 йилдан бери эълон қилиб келган мақолалар архиви йўқолиш хавфи остида қолганини эълон қилди.

Вебсайтда эълон қилинган хабарга кўра, ҳужум боис нашр 2005 йилдан 2012 йилнинг 10 апрелига қадар чоп этилган мақолаларнинг матнинигина тиклашга муваффақ бўлган. Аммо фотосуратлар ҳамда муштарийлар шарҳини тиклаш имкони бўлмаган.

Биринчи бор ушбу сайт шу йилнинг 28 февралида кенг кўламдаги DDoS кибер ҳужумига учраган эди. Таҳририят бир неча кун ишини тўхтатган ва кейинчалик провайдерни алмаштиришга мажбур бўлган эди.

Бу гал эса Uznews.net сайти провайдери техник носозлик рўй берганини қайд этгани айтилмоқда.

Аммо, Uznews.net сайти буни кибер ҳужум, деб тахмин қилмоқда.
XS
SM
MD
LG