Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 14:27

АҚШ Дилмурод Саййидни озод этишни сўради


3 май - Жаҳон Матбуот куни арафасида АҚШ Давлат департаменти расмий Тошкентни 12,5 йиллик қамоқ жазосини ўтаётган ўзбекистонлик журналист Дилмурод Саййидни озод қилишга чақирди.

АҚШ Давлат департаменти вакили Виктория Нуланд 24 апрел кунги матбуот анжуманида Дилмурод Саййидни Ўзбекистондаги коррупциянинг танқидчиларидан бири бўлгани ва унинг халқаро стандартларга мос бўлмаган тарзда суд қилиниб, қамалганини таъкидлади.

Нуланд Ўзбекистон ҳукуматини журналистни озод қилишга чақиради.

Озодлик Дилмурод Саййиднинг бугунги аҳволидан хабар олиш мақсадида маҳкумнинг укаси Обид Саидов билан боғланди.

Обид Саидов билан суҳбатлашаётганимиз пайтда Навоий қамоқхонасидан маҳкум Дилмурод Саййиднинг ўзи укасига қўнғироқ қилиб қолди.

Дилмурод уни эслаётганлар учун миннатдорчилик билдириб, ҳозирда соғлиги яхши эканлигини айтди.

Обид Саидов: Менинг охирги кўрганим 25 январда суткалик учрашувга кирганман. Шундан бери ҳозиргача хат йўқ. Ëзган хатлари келмаяпти. 15 февралда телефон қилган. Икки ойда бир марта рухсати бор телефон қилишга. Шу телефон қилгандан бери ҳали бирорта хабар йўқ. Ўзини 25 январда кўрганман. Ўша маҳалда соғлиғи энди анча чўккан. Сочлар оқариб кетган. Кичкина бўлиб қолган. Соғлиғидан шикоят қилаëтгани йўғу, моралний эзилган анча-мунча... Ҳозир... Мана Дилмурод акам телефон қилаяпти, ҳозир... Как раз ўзи телефон қилаëтган экан ҳозир турмадан.

Озодлик: Сиз Дилмурод ака билан гаплашиб олинг. Мен кутиб тураман.

Обид Саидов акаси билан 5 дақиқача гаплашди. У суҳбат давомида 28 апрел куни Навоий қамоқхонасига акасини кўргани бораётгани ва нималар олиб бориш зарурлигини гаплашишди.

Суҳбат сўнгида Обид Саидов Дилмурод акасига уни халқаро ташкилотлар ташлаб қўймаётганини айтиб, далда берди.

- Ака, 3 майда Европа Иттифоқида ишинг кўриларкан. Мана бугун уже иккинчи марта телефон қилишаяпти. Бугун ўзи подарка бўлиб қолди. Мана қўлимда соткамда Озодлик билан гаплашиб турган эдим.

Озодлик: Бизнинг номимиздан ҳам Дилмурод акага салом деб қўйинг.

- Озодликдан салом дейишаяпти....

- Эслаб турганинглар учун сизларга ҳам раҳмат, деяпти.

Озодлик: Уларга ҳам раҳмат. Аҳволлари яхши эканми?

- Қимирлаб турибман, яхшиман деяпти,- деди Обид Саидов.

У акаси билан гаплашиб бўлгач, "Телефонда энди ëмонман деб айта олмайди. Эшитиб ўтиради барибир. Ўшаларнинг олдида ëмонман дея олмайди. Мен ўзим акам билан 28 апрелда учрашиб келаман. Ўшанда сизларга унинг аҳволи ҳақида аниғини айтаман" деди.

Дилмурод Саййид 2009 йил 22 февралида Тошкент шаҳрида қамоққа олинган эди.

У ва яна уч шахс Ўзбекистон Жиноят кодексининг товламачилик, ҳужжатларни сохталаштириш, қалбаки муҳрлар тайёрлаш, қалбаки имзолар қўйишда айбланиб, маҳкамага тортилган.

Самарқанд вилоят Тойлоқ туман суди 2009 йилнинг 30 июл куни Дилмурод Саййидга 12,5 йиллик қамоқ жазоси тайинлаган, ўша йил 11 сентябр куни туман аппеляция суди бу ҳукмни ўз кучида қолдирган эди.

Қатор халқаро ташкилотлар, жумладан, ЕХҲТ, Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси, Чегара билмас мухбирлар ташкилоти Дилмурод Саййиднинг ноҳақ қамалганини айтиб, унинг озод этилишини сўраб келади.
XS
SM
MD
LG