Линклар

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ғарб давлатларини “ ғарб қадриятларини бошқа мамлакатларга сингдиришга уринаётгани”ни танқид қилди.

“Россия-24” телеканалига интервю берган Назарбоевнинг айтишича, замонавий медиа воситалардан айрим давлатлардаги сиёсий жараёнларга таъсир кўрсатишда фойдаланиш ўша мамлакатлар миллий хавфсизлигига таҳдид сифатида баҳоланиши керак.

Қозоғистон президенти, шунингдек, ўтган йили ғалаёнларни бошдан кечирган араб давлатларида ҳокимият шариат қонунлари асосида ҳукм юритишга мойил бўлган шахслар қўлига ўтиб қолиши эҳтимолидан ташвиш билдирди.
XS
SM
MD
LG