Линклар

Amnesty International халқаро ташкилоти Европа Иттифоқини 1999 йилда Косоводаги ҳарбий конфликт чоғида содир этилган ҳарбий жиноятларни тергов қилиш юзасидан қўшимча чоралар кўришга чақирди.

Amnesty International баёнотида айтилишича, Косовода ҳарбий ҳаракатлар якунланганидан сўнг ҳам серблар, циганлар ва бошқа этник гуруҳлар томонидан содир этилган жиноятлар тергов қилиниши лозим.

Бир неча кун аввал NATO Бош котиби Андрес Фог Расмуссен Европарламентда Косоводаги Европа Иттифоқи полиция кучлари кўпроқ молияланишга муҳтож эканини, NATO тинчликпарвар кучлари Косовонинг барқарор бўлмаган ҳудудларида полициячилар вазифасини бажаришга мажбур бўлаётганини билдирган эди.
XS
SM
MD
LG