Линклар

logo-print
Франция БМТниниг махсус вакили Кофи Аннан таклиф қилган тинчлик режаси Сурия ҳукумати айби билан деярли барбод бўлди, деб ҳисоблайди.

Франция Ташқи ишлари вазири Ален Жюппенинг айтишича, Сурияга 300 нафар халқаро кузатувчининг тезкорликда жойлаштирилиши тинчлик режасининг қайта амалга киришини таъминлаши мумкин.

Сурияда тинчлик режаси 12 апрелдан амалга кирган. Шунга қарамай, ҳар куни бу мамлакатдан тинчлик режаси бузилаётгани ҳақида хабарлар келмоқда. Сўнгги хабарларда айтилишича, чоршанба кунги тўқнашувларда Сурияда 14 одам ҳалок бўлган.
XS
SM
MD
LG