Линклар

Германиянинг Бавария федерал ери ҳокимияти яқин кунларда Гитлернинг “Менинг курашим” (Mein Kampf) китобини нашрдан чиқармоқчи.

Мазкур китоб сўнгги марта 1945 йилда нашрдан чиқарилган эди. Германия нацизми асосчисининг бу китобидан тарихчиларнинг шархлари ҳам ўрин олади.

“Менинг курашим” китоби Германияда таъқиқланмаган. Бироқ китобнинг муаллифлик ҳуқуқига эгалик қилувчи Бавария ҳокимияти унинг нашр этилишига охирги дақиқаларгача тўсқинлик қилиб келган.

2015 йилда Гитлернинг ўлимига 70 йил тўлади. Бавария расмийларига кўра, Гитлер асарининг мана шу санадан олдин чиқарилиши “китобни тижорий жиҳатдан муваффақиятсизликка учратиш” мақсадини кўзлайди.
XS
SM
MD
LG