Линклар

Пайшанба куни минглаб норвегияликлар 77 одамнинг ўлимида айбланиб судланаётган Андрес Брейвикка салбюий муносабатларини билдириш мақсадида Осло кўчаларида намойиш ўтказади.

Намойишчилар Брейвик “мияларни марксистик ювиш воситаси” деб атаган қўшиқни ижро этишади.

Чоршанба куни ўтган суд жараёнида Брейвик психиатрия экспертизасининг уни руҳий носоғлом деб топиш тўғрисидаги хулосасини соҳтакорлик деб атади. Брейвикка кўра, шундай йўл билан унинг обрўсини тўқишга ҳаракат қилинмоқда.

Брейвик аввалги суд жараёнларида 77 одамни ўлдирганини тан олган. Ўтган йилнинг июлида у Ослода уюштирган портлаш оқибатида 8 одам ўлган. Шундан сўнг Брейвик Утоя оролида 69 одамни отиб ўлдирган.
XS
SM
MD
LG