Линклар

Украина Омбудсмени Нина Карпачёва Украинанинг собиқ Бош вазири Юлия Тимошенкога тан жароҳатлари етказилгани тўғрисидаги маълумотни тасдиқлади.

Карпачёванинг айтишича, у Качанов қамоқхонасида бўлиб, Юлия Тимошенко тан жароҳатларига эга эканига шахсан гувоҳ бўлган.

Юлия Тимошенко қамоқхонада 20 апрел куни унга нисбатан қийноқ қўлланилгани иддаоси билан очлик эълон қилган эди.

Собиқ Бош вазири 2009 йилда Россия билан Украина манфаатларига зид келувчи шартнома имзолаганликда айбланиб, 7 йилга озодликдан маҳрум қилинган эди.
XS
SM
MD
LG