Линклар

logo-print
Сурия давлат матбуоти маълумотига кўра, Ҳама шаҳрида содир бўлган кучли портлаш оқибатида камида 16 киши ҳалок бўлган. Бироқ мухолифатчилар портлаш туфайли элликдан зиёд киши қурбон бўлгани ҳақида хабар қилди.

Расмийлар портлаш исёнчиларнинг эҳтиётсизлиги натижасида келиб чиққанини таъкидламоқда.

Лондондаги суриялик инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари БМТ кузатувчиларидан портлаш сабабларини ўрганишни сўради.

Сурияда тинчлик режаси 12 апрелдан кучга кирганига қарамай, уни бузиш ҳолатлари кўплаб кузатилаётгани ҳақида хабарлар мавжуд.

Мухолифатчилар пайшанба куни ҳарбийлар томонидан камида етти киши ўлдирилганини айтмоқда.
XS
SM
MD
LG